
Денов туманидаги 74-мактабда "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди Денов туманидаги 74-умумтаълим мактабида ёшлар билан очиқ мулоқотни кучайтириш ва уларнинг фикрларини эшитиш мақсадида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Учрашувда туман раҳбарлари, мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар иштирок этишди. Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг келажакдаги режалари, муаммолари ва таклифларини тинглаш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва раҳбарлар уларга батафсил жавоб беришди. Туман раҳбарлари ёшларнинг таълим олиши, касбга йўналтирилиши ва истиқболли режаларига доир масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шу билан бирга, ёшларга китоб мутолааси, таълимда инновацияларни қўллаш ва замонавий касбларни эгаллаш бўйича тавсиялар берилди.